Абрамович “Челси”га россиялик бош мураббий олиб келади
Ads

 

Англия премьер-лигасида пешқадамлик қилаётган “Челси”нинг ҳозирги бош мураббийи Антонио Конте мавсум якунланиши билан “Барселона”ни қабул қилиб олиши мумкин.

Агар италиялик мутахассис Испания чемпионатига йўл оладиган бўлса, Лондон клуби хўжайини Роман Абрамович унинг ўрнига россиялик таниқли мураббий Леонид Слуцкийни олиб келмоқчи.

Бунда Леонид Слуцкийнинг Роман Абрамович билан дўстона муносабатда экани муҳим роль ўйнамоқда. Леонид Слуцкий январдан буён Лондонда яшаб, инглиз тилини ўрганмоқда ва мунтазам “Челси”нинг ўйинларини стадиондан кузатиб бормоқда.

SPORTS.uz