Абрамовичнинг қароридан сўнг, яна бир россиялик миллиардер клубини сотувга қўйди
Ads

Россиялик тадбиркор Дмитрий Риболовлев ўзига тегишли бўлган "Монако" клубини сотиб юборишга қарор қилган.

Le10Sport нашрининг хабар беришича, Риболовлев бир неча ойдан буён клубни сотиш бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр эканлигини маълум қилганди. Тадбиркорда БАА ҳамда АҚШдан таклифлар бор. 

Нашрда ёзилишича, Дмитрий АПЛ клубини сотиб олишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Илгарироқ, Риболовлев "Монако"ни 500 миллион еврога сотиб, "Милан" клубини сотиб олишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.