Адам Лаллана ёпиқ тарзда ўтадиган ўйинда иштирок этиши мумкин

 

“Ливерпуль” жамоаси ярим ҳимоячиси Адам Лаллана олинган жароҳатидан сўнг тикланиш жараёнини давом эттирмоқда.

The Telegraph нашрининг хабар беришича, англиялик иқтидорлик футболчи миллий терма жамоалар ўйинлари муносабати билан берилган танаффусдан кейин сафга қайтади. Лаллана “Ливерпуль”да қолган жамоадошлари билан ёпиқ тарзда ўтадиган ўйинда майдонга тушиши кутилмоқда.

Ўтган мавсумда Адам Лаллана Англия чемпионатининг 31 ўйинида майдонга тушиб, 8 та гол ва 7 та голли пасга муаллифлик қилди.

Минбар

Барча блоглар