Афонин жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди ва “Оренбург” қуйи лигада ғолиб бўлди

Бугун Россия Миллий Футбол лигасида сўнгги – 38 тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Вадим Афонин тўп сурадиган “Оренбург” клуби сафарда “Тамбов” билан баҳс олиб борди.

Мазкур ўйинда мезбонлар 80-дақиқага қадар ҳисобда олдинда бораётган эдилар. Бироқ айнан ўша дақиқада Афонин мувозанатни тиклади ва жамоасига бир очко олиб келди.

Шу тариқа, “Оренбург” жамғарган очколар сони 84 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 1-ўринни олишди. Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоа ўтган турдаёқ Премьер-лигага чиқиш масаласини ҳал этиб улгурган эди.

Россия Миллий Футбол лигаси.  38-тур

“Оренбург” – “Тамбов” 1:1

Голлар: Бирюков (23) – Афонин (80).