Афонин ва “Анжи” Словениядаги йиғинни якунлади

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Вадим Афонин янги мавсумни Россиянинг “Анжи” клубида бошлайди.

Мазкур жамоа кеча Словениядаги мавсум олди тайёргарлик жараёнини тугатди.

Словениядаги йиғин давомида Доғистон клуби 6 та назорат ўйинида иштирок этди ва уларда 2 ғалаба, 3  дуранг ва бир мағлубият қайд этди.

Ҳамюртимиз ушбу ўйинларнинг 5 тасида иштирок этди. 3 та баҳсда асосий таркибдан ўрин олиб, 90 дақиқа ўйнаган бўлса, қолган икки учрашувда заҳирадан ўйинга қўшилди.

10 июлдан эса “Анжи” тайёргарлик ўз уйида олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!