Афсонавий Неста “Перужа” бош мураббийи этиб тайинланди
Ads

 

“Милан” клуби ва Италия терма жамоасининг афсонавий ҳимоячиларидан бири Алессандро Неста “Перужа” клуби бош мураббийи этиб тайинларди.

Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, Неста мавсум охирига қадар шартнома имзолаган. Жорий мавсумда “Перужа” А Серияга чиқиш учун плей-офф босқичида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.

Неста мураббий сифатида Италия чемпионатида илк бор ишлайди. Бунгача у 2015–2017 йиллар давомида “Майами” клубида мураббий бўлиб ишлаган.