Агар Неймар каталонияликлар сафидан кетса, “Барселона” трансфер бозорини ларзага келтиришга тайёрланмоқда

Агар Неймар каталонияликлар сафидан бошқа жамоага ўтиб кетадиган бўлса, “Барселона” трансфер бозорини ларзага келтиришга тайёрланмоқда. Diario Gol нашрининг маълум қилишича бразилиялик футболчининг “Камп Ноу”даги келажаги сўроқ остида қолмоқда.

Агар бу ҳолат юз берган тақдирда “Барселона” биринчи навбатда жорий мавсум 21та гол уришга эришган “Монако”нинг 18 ёшли футболчиси Килиан Мбаппени сотиб олади. Бундан ташқари “кўк-анор ранглилар” раҳбарияти жамоанинг марказий чизиғини кучайтириш мақсадида ПСЖдан Марко Вератти ёки “Ливерпуль” аъзоси Филиппе Коутиньолардан бирини ўз сафига қўшиб олишни режалаштиришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!