Агар
Ads

Чехиянинг "Виктория" клуби бош мураббийи Павел Врба агарда унинг жамоаси бугун ЦСКАга мағлуб бўлса, у маълум бир вақтини Чехиядаги барларнинг бирида пиво сотувчиси сифатида ўтказишига тўғри келади.

УЕФА расмий сайтининг хабар беришича ушбу мутахассис Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи бошланишидан аввал Чехиянинг пиво ишлаб чиқарувчи компанияларидан бири билан гаров ўйнаган. Унга кўра агар "Виктория" ЕЧЛ плей-оффига чиқа олса, компания жамоанинг у стадионига сиғадиган 11 700 томошабиннинг барчасини пиво билан меҳмон қилиши керак бўлган. Аммо, бу амалга ошмади.

Гаровнинг иккинчи қисмига кўра эса агар “Виктория” Москвада ЦСКАга ютқазса, у ҳолда бош мураббий Пльзен шаҳридаги пивохоналардан бирида пиво сотувчи бўлиб ишлаши керак.

Маълумот учун, ЦСКА - "Виктория" баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 22:55да бошланади.