Агент: Савич Погбадан кучлироқ

Таниқли футбол агентларидан бири Матея Кежман айни дамда кўплаб топ клубларнинг эътиборига тушган "Лацио"даги мижози Сергей Милинкович-Савични "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Пол Погба билан таққослади.

“Сергей А Серияга кўчиб ўтганида уни Погбага ўхшатишганди. Мен Погбани жуда ҳурмат қиламан, аммо Савич ундан кучлироқ.

Сўнгги ярим йил ичида у “Лацио” сафида жуда юқори ўсишга эришди. Агар Сергей шу руҳда ўсишда давом этса, шубҳасиз дунёнинг энг кучли футболчиларидан бирига айланади”, - дейди Кежман.

Маълумот учун, Сергей Милинкович-Савич жорий мавсум А Серияда жами 24та баҳсда иштирок этган ва ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!