АГМК Алишер Саматов ва Азамат Исроиловлар билан музокаралар ўтказмоқда

Бундан бироз аввал АГМК клуби Жасур Ҳасанов ҳамда Зоҳир Пиримовлар билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Клуб расмий сайтида чоп этилган хабарга қараганда олмалиқликлар айни дамда “Нефтчи” аъзоси Алишер Саматов ҳамда “Сўғдиёна” ҳимоячиси Азамат Исроиловлар билан музокаралар олиб боришмоқда. Агар томонлар ўзаро келишувга эришишса, тез орада ушбу футболчилар ҳам АГМК футболчисига айланишади.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистонда расман трансфер ойнаси очилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!