АГМК эртага қора, "Навбаҳор" эса оқ либосда ўйнайди

Хабарингиз бор, Эртага Ўзбекистон Суперлигасида 2-тур ўйинлари старт олади. Олмалиқнинг АГМК клуби ўз майдонида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Бугун ҳар икки жамоа вакиллари иштирокида ўйин олди йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, жамоаларни эртанги учрашувни қандай рангдаги либосларда майдонга тушишларига ойдинлик киритилди. АГМК жамоаси ўйинни қора-сариқ рангли, "Навбаҳор" эса оқ рангли либосда ўтказади.

Маълумот учун, АГМК - "Навбаҳор" ўйини эртага 18.00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!