АГМК футболчилари узоқ кутилган юбилей голни киритишди

Ҳозиргина Pepsi Суперлига 11-туридан  ўрин олган “Металлург” ҳамда АГМК жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоёясига етди.

Бекобод шаҳрида кечган қарама-қаршиликда меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувдаги ягона гол 87-дақиқада Владимир Бубанья томонидан киритилди.

Шу тариқа, олмалиқликлар ўзларининг чемпионат баҳсларидаги юбилей – 400 голларини киритишди.

Қайд этиш жоиз, улар ушбу  юбилей голни  390  дақиқа кутишди.

Манба: SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!