АГМК "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритди

ФИФА кунлари билан юзага келган танаффусдан унумли фойдаланишни мақсад қилган Суперлиганинг бир қатор жамоалари ўзаро назорат ўйини ўтказишмоқда. Шундай беллашувлардан бири бугун Олмалиқда бўлиб ўтди.

Унда маҳаллий АГМК клуби "Пахтакор"га қарши баҳс олиб борди ва 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди. Голларга Шаҳзодбек Нурматов (2 та) ва Зафар Полвоновлар муаллифлик қилди.

АГМК - "Пахтакор" 3:0

Гол: Нурматов 21, 57, Полвонов 88

АГМК: Султонов, Шораҳмедов, Зонич, Раҳмонов, Раҳматов, Бойдуллаев, Жўраев, Қосимов, Тошматов, Нурматов, Шихов.

 "Пахтакор": Ҳамроев, Салимов, Аъзамов, Козак, Йўлдошев, Собирхўжаев, Иминов, Черан, Бикмаев, Ғофуров, Маҳмудҳожиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Shaxboz Bekmurodov
08/09/2019 23:40
Atmaska bu harakatlar