АГМКда нидерландиялик легионер кўрикдан ўтмоқда (Фото)

АГМК клуби шу кунларда Туркияда йиғин ташкил этмоқда. Жамоанинг Атлалиядаги йиғинига  голландиялик ярим ҳимоячи, Кабо-Верде терма жамоаси аъзоси Элвин Фортес келиб қўшилди.

У олмалиқликларнинг ўртоқлик ўйинида захирадан майдонга туширилди. Элвин Фортес ҳозирча, АГМК кўригида бўлиб турибди. Агар унинг ҳаракатлари маълум қилса, шартнома имзоланиши мумкин.

photo_2021-02-18_13-09-44

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)