АГМКнинг Туркиядаги йиғинига “Бунёдкор” легионери қўшилади

Тўрт кунлик кичик таътилдан сўнг, АГМК аъзолари бугун навбатдаги ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун Туркияга жўнаб кетади, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Анталияда жамоа сафига Павел Матяш, Владимир Бубанья, Йован Жокич ва Вадим Чемиртан келиб қўшилади.

Кўриб турганингиздек, бу гал машғулотларда ёшлар жамоаси аъзоси Миржалол Мирюсупов, ўтган мавсумни "Сўғдиёна"да ўтказган Қаҳрамон Баҳодиров ва "Бунёдкор" ҳужумчиси Вадим Чемиртан ҳам иштирок этишади.

АГМКнинг бу галги хориж йиғини 2 февралдан 18 февралга қадар давом этади. Йиғин давомида 4та ўртоқлик учрашуви ўтказиш режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!