Агуэро АПЛнинг январь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди (фото)
Ads

Англия премьер-лигасининг якунланган январь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди.

Ушбу совринги «Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэро лойиқ кўрилди. Айтиш лозимки, аргентиналик футболчи ўтган ой 4та учрашувда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 5та гол уришга эришган.

Маълумот учун, Агуэро жорий мавсум АПЛнинг жами 22та турида майдонга тушган ва ўз ҳисобига 21та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.