Агуэро Барселонада операция қилинди (ФОТО)

"Манчестер Сити" клуби форварди Серхио Агуэро жароҳатидан муваффақиятли операция қилинди. Ушбу жарроҳлик амалиёти Барселонада ўтказилди. Ҳозирча шифокорлар унинг қачон сафга қайтишини  аниқ айтишмаяпти.

“Операция муваффақиятли ўтди. Тез орада тикланишни бошлайман”, - деб ёзади Агуэро ўз твиттер саҳифасида.

Посмотреть изображение в Твиттере

Эслатиб ўтамиз, Агуэро АПЛнинг 30-туридан ўрин олган “Брайтон”га (5:0) қарши ўйинда жароҳат олган эди.

32 ёшли Агуэро бу мавсум “Манчестер Сити” сафида 31 та ўйинда майдонга тушди ва 23 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)