Агуэро Италияга қарши ўйинда Аргентинага ёрдам бера олмайди
Ads

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли "Манчестер Сити" клуби ҳужумчиси Серхио Агуэро Аргентинанинг Италия терма жамоасига қарши кечадиган ўйинида жамоасига ёрдам бера олмаслигини маълум қилди.

Бу орада 27 март санасида Испания терма жамоасига қарши баҳсда ўйнай олиши мумкинлиги айтилмоқда.

Бундан 10 кун олдин Агуэро АПЛ доирасида "Сток Сити" (2:0) га қарши баҳс олдидан ўтказилган машғулот вақида жароҳат олган эди ва шу боис "шаҳарликлар" сафида майдонга туша олмаган эди.