Агуэро “Манчестер Сити”нинг август ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди
Ads

Аргентиналик ҳужумчи Серхио Агуэро “Манчестер Сити” клубининг ўтган август ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 30 ёшли футболчи мухлислар томонидан ўтказилган сўровномада жами 61% овоз тўплаган ва бу борада жамоадошлари Бернарду Силву ҳамда Бенжамен Мендиларни ортда қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, Агуэро август ойида “шаҳарликлар” сафида жами 4та ўйинда майдонга тушган ва рақиблари дарвозасига 5та гол уришга эришган.