Агуэро: Ўзимни анчадан буён бу қадар яхши ҳис қилмаган эдим

"Манчестер Сити" форварди Серхио Агуэро мавсум стартидан кўнгли тўлаётганини айтди.

“Мен ўзимни шунчаки фантастик ҳис қиляпман. Доктор Рамон Кугат тиззамни жуда яхши даволади ва мен айни дамда ҳеч қандай оғриқ ҳис қилмаяпман. Биз даволанишни ўтган мавус охирида бошлаган эдик ва бу ўз самарасини берди.

Мен ўзимни анчадан буён бу қадар яхши ҳис қилмаган эдим. Мен энди ушбу ҳолатимни яна узоқроқ сақлаб қолишга ҳаракат қиламан”, - дейди аргентиналик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Агуэро "Манчестер Сити" сафида жорий мавсум 5та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!