Агуэро севимли жамоасига қарши ёхуд бугун "Манчестер Сити" "Ньюкасл"ни қабул қилади

Аввал хабар берганимиздек бугун Англия премьер-лигасининг 4-турига старт берилади. Тур доирасида амалдаги чемпион "Манчестер Сити" ўз майдонида мавсумни жуда ёмон бошлаган "Ньюкасл"ни қабул қилади.

Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинларга оид қизиқарли фактлар:

- "Манчестер Сити" сўнгги 20та ўйиндан буён "Ньюкасл"га мағлуб бўлмай келмоқда. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки "шаҳарликлар" "қарғалар" учун АПЛдаги энг ноқулай рақиб ҳисобланади.

- "Ньюкасл" сўнгги 10та ўйиндан буён "Этихад"да очко ололмаяпти.

- "Манчестер Сити" Гвардиола бошқаруви даврида сентябрь ойидаги барча учрашувларда ғалаба қозониб келмоқда. 

- "Ньюкасл" "шаҳарликлар" форварди Серхио Агуэронинг "севимли" жамоаси ҳисобланади. Боиси, аргентиналик форвард ушбу жамоага қарши ўтказилган сўнгги 14та ўйинда ўз ҳисобига 11та гол ёздириб қўйишга эришган.

- "Ньюкасл" АПЛга асос солингандан буён "Этихад"да фақат бир марта ғалаба қозонган.

"Манчестер Сити" – "Ньюкасл"

Стадион: "Этихад"

Бошланиш вақти: 21:30

Бош ҳакам: Кевин Френд (Англия)

Тахминий таркиблар:

"Манчестер Сити": Эдерсон – Стоунз, Ляпорт, Компани – Менди, Фернандиньо, Гюндоган, Д. Сильва, Б. Силва – Агуэро, Жезус.

"Ньюкасл": Дубравка – Фернандес, Шер, Кларк – Йедлин, Ки, Диаме, Дамметт – Перес, Мерфи, Рондон.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!