Агуэро: Терма жамоа олдидаги қарзимни узмоқчиман

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби ва Аргентина терма жамоаси форварди Серхио Агуэро ёзда Россия яшил майдонларида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Менинг терма жамоадан қарзим бор. Уни узишнинг ягона йўли эса бу жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш”, - дейди Агуэро.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси мусобақанинг гуруҳ босқичида Исландия, Нигерия ва Хорватия термаларига қарши ўйин ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!