Агуэро терма жамоаси плей-оффга чиқишига ишонмоқда
Ads

Аргентина терма жамоаси форварди Серхио Агуэро кеча гуруҳнинг иккинчи учрашувида Хорватияга (3:0) йирик ҳисобда имконият бой берилишига қарамай, плей-оффга чиқиш имкониятлари мавжудлигига ишонмоқда.

“Ҳали имконият бор. Фақат Исландия – Нигерия учрашуви натижасини кутиш керак. Шундан сўнг эса Нигерияни мағлуб этиш лозим”, - дейди Агуэро.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Хорхе Сампаоли бошчилигидаги жамоа ҳисобида 1 очко мавжуд. Исландия ва Нигерия терма жамоалари ўртасидаги баҳс эса бугун Тошкент вақти билан соат 20:0да бошланади.