Агуэро юбилей голини киритди

Мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган учрашувда ҳисобни Серхио Агуэро очди. Эътиборлиси, ушбу гол аргентиналик форварднинг миллий чемпионатлар доирасида фаолиятидаги 250-голи бўлди.

Агуэро шу голларнинг 23 тасини "Индепендьенте", 74 тасини "Атлетико" ва қолган 153 тасини "Манчестер Сити" сафида киритган.