Аҳмедовнинг жамоадоши голини “Роналдуга хос” тарзда нишонлади (видео)
Ads

Кеча Хитойда кубок финалининг иккинчи ўйини  бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп сурадиган “Шанхай СИПГ” клуби ўз майдонида “Шанхай Шеньхуа”ни қабул қилди ва 3:2 ҳисобида ғалабага эришди.

Бироқ илк ўйинда 0:1 ҳисобида учралган мағлубият туфайли Андре Виллаш-Боаш шогирдлари биллур совринни қўлга кирита олишмади.

Аҳмедов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 90 дақиқа ўйнади. Э`тиборлиси, учрашувда ҳисобни очган, Аҳмедовнинг жамоадоши Лю Венжун ўз голини Криштиану Роналдуга хос тарзда нишонлади.

Буни қуйида ўзингиз томоша қилишингиз мумкин.

Хитой Кубоги. Финал. Иккинчи ўйин

“Шанхай СИПГ” – “Шанхай Шеньхуа” 3:2

Биринчи ўйин: 0-1.