Аҳмедовнинг собиқ жамоадоши қишда "Наполи"га ўтиши мумкин

Россиянинг “Краснодар” клуби ҳужумчиси Фёдор Смолов “Наполи” клубининг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Calciomercato нашрининг хабар беришича неаполликлар қишки трансферлар даврида 27 ёшли Россия терма жамоаси аъзосини сотиб олиши мумкин. Берилган маълумотларга кўра Смолов “Наполи”нинг 4-3-3 тактикасига мос келгани учун ҳам уни сотиб олишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Одил Аҳмедовнинг “Краснодар”даги собиқ жамоадошининг рус клуби билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган. Унинг айни дамдаги трансфер баҳоси эса 20-25 млн евро атрофида баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Смолов “Краснодар” шарафини 2015 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. У жорий мавсум Россия премьер-лигасида жами 12та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!