“Аждарлар” vs “Шерлар”: Йил ўйинига чипталар сотувга чиқди

 

Олий лига 29-тур марказий ўйинида “Насаф” жамоаси ўз майдонида “Пахтакор”ни қабул қилади. 19 нобярь, якшанба кунига белгиланган учрашув Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтади.

Мазкур беллашувнинг муҳимлиги шундаки, ғолиб жамоа миллий чемпионат кумуш медали ва ОЧЛ йўлланмасига эга бўлади. “Аждарлар” ва “Шерлар” тўқнашуви йил ўйини сифатида таърифланмоқда.

“Насаф” – “Пахтакор” учрашуви чипталари бугун, 16 ноябрдан “Марказий” стадион чиптахоналари орқали сотувга чиқарилади. Агар учрашувни бевосита стадионда томоша қилишни режалаштирган мухлислар чиптани харидга қилишга шошилишлари айтилмоқда.  

Чипта нархлари қуйидагича:

CIP сектор  – 25 000 сўмдан

Марказий секторлар  (1, 2, 6, 7, 8) – 10 000 сўмдан

2-қаватдаги секторлар (12, 13, 14, 15, 16, 17, 18) – 8 000 сўмдан

Қолган секторлар (3, 4, 9, 10, 11) – 5 000 сўмдан

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!