Академик эшкак эшиш. Спортчиларимиз навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларини бошлашди

Академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари 26 ноябрдан бошлаб Тошкент денгизида ўқув-машғулот йиғинига киришдилар. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда. 

Машғулотларда 24 нафар спортчи иштирок этмоқда. Спортчилар мураббийлар Т.Исобоев, Б.Бобожонов, С.Тян қўл остида шуғулланмоқдалар. Уларга шунингдек тегишли мутахассислар томонидан хизматлар кўрсатилмоқда. 

Ушбу ўқув-машғулот йиғини терма жамоамиз аъзоларини халқаро мусобақаларга муносиб тарзда тайёрлаш мақсадида ўтказилмоқда. Йиғин 19 декабрга қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!