Акинфеев Россия премьер-лигасида рекорд ўрнатди

Москванинг ЦСКА клуби дарвозабони Игорь Акинфеев Россия премьер-лигасининг “СКА-Хабаровск” (2:0) жамоасига қарши бўлиб ўтган баҳсида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди ва фаолиятидаги яна бир рекордни қайд этди.

Аниқроғи, Россия терма жамоаси аъзоси 2002 йилдан буён (15та) чемпионатнинг дастлабки турида гол ўтказмай келмоқда ва у бу борада яққол рекордчига айланиб олди. Айтиш керакки, бундан аввалги рекорд Туланинг “Арсенал” клуби дарвозабони Владимир Габуловга тегишли эди (14та).

Эслатиб ўтамиз, Акинфеев бундан аввалроқ Forbes журнали талқинида Россиянинг энг машхур шоу-бизнес ҳамда спортчилари 50талигидан ўрин олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!