Акинфеев Россия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади
Ads

Москванинг ЦСКА клуби дарвозабони Игорь Акинфеев Россия терма жамоасидаги фаолиятига якун ясади. Бу ҳақда “армиячилар” расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Маълумот учун, 32 ёшли посбон Россия термаси сафида 2004 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида жами 110та ўйинда майдонга тушган ва ўз дарвозасидан 95та тўп ўтказиб юборган. 2017 йилдан буён эса у терма жамоага сардорлик қилиб келаётган эди.