Ads

Хабарингиз бор кеча ОЧЛ гуруҳ босқичи 6-туридан ўрин олган "Ал Аҳли" ҳамда "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида жойлашган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Омар Ал Сома ҳамда Абдулраҳмон Ғариблар томонидан киритилган голларга "шерлар" сафида Игорь Сергеев бир бор жавоб қайтарди.

Шу тариқа "шерлар" 8 очко билан гуруҳда қолиб кетишди. Бугунги ғалаба натижасида ўз очколари сонини 9 тага етказиб олган "Ал Аҳли" эса 2-ўрин билан плей-офф йўлланмасига эга чиқди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Kosonsoy.2019
21/05/2019 09:16
Hammaga salom kupchilik navbahor muxlislari qatori men ham regdan utdim shu saytni hammamiz birgalikda yanada rivojlantiramiz xudo xoxlasa qolgan vodiylik andijonlik va fargonalik muxlislarni ham shu saytga chaqiramiz aminmanki vodiyliklar bu fikrimni uqishadi olga navbahor olga vodiy olga sports uz
Ilhomjon Abdurahmanov
21/05/2019 11:23
34 ким эди югуриб борганда халақит қилиши мумкин экан коридор очиб берибдию теп ур деб ўзи бу ўйинчини духини Остон олиб бўлганди икки марта оёқлар орасидан олиб ўтиб