“Ал Дуҳаил” Тошкентга жанговар таркибда келади

“Локомотив”нинг ОЧЛ 4-туридаги рақиби – “Ал Дуҳаил” жамоаси кеча Қатар Юлдузлар лигаси 20-турида “Ал Харитият” меҳмони бўлди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Жамол Белмади шогирдлари муддатидан аввал мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Энди улар бор эътиборларини ОЧЛ баҳсларига қарацалар ҳам бўлади.

Клуб расмий сайтида ёзилишича, “Ал Дуҳаил” делегацияси бугун Тошкентга етиб келади. Ўтган 3 турда ғалаба қозониб, 9 очкони қўлга киритган “Ал Дуҳаил” плей-офф масаласини Тошкентда ҳал этиб кетишни режа қилган кўринади.

Боиси, хабарда айтилишича, жамоа ўзининг энг кучли футболчилари билан Тошкент сафарига жўнайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!