“Ал-Вахда” Тошкент сафари олдидан ғалаба қозонди

Кеча БАА чемпионатида 16-тур учрашувлари старт олди. Тошкентнинг “Локомотив” клубининг ОЧЛ 1-туридаги рақиби – “Ал Вахда” клуби бу тур сафарда “Хатта”га қарши баҳс олиб борди.

Қўполликларга бой тарзда ўтган беллашувда меҳмонлар 72-дақиқада Себастьян Таглиабуэ томонидан киритилган гол эвазига ғалаба қозонишди.

Қайд этиш жоиз, “Ал-Вахда” барча турнирларни инобатга олганда 15 ўйиндан буён мағлубиятга учрамай келмоқда. Улар сўнгги бор 2017 йилнинг 4 ноябр санасида “Ал-Айн”га қарши учрашувда мағлуб бўлишган.

Маълумот учун, "Локомотив" - "Ал Вахда" ўйини 12 февраль куни  бўлиб ўтади.

БАА чемпионати. 16-тур

“Хатта” – “Ал Вахда” 0:1

Гол: Таглиабуэ (72).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!