Алаба: Келажагимни "Бавария"сиз ҳам тасаввур қила оламан

CHERY AUTO

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳимоячиси Давид Алаба келажак режалари билан ўртоқлашди.

2021-йил ёзида шартномаси якунига етадиган 27 ёшли австриялик футболчи баварияликлар сафини тарк этиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

"Келажакда нима кутиб турган бўлса шуни кўрамиз. Премьер-лигани яхши биламан. Ёшликдан "Арсенал"га мухлис бўлганман, шунга монанд Патрик Фиейра севимли футболчиларимдан бири эди. Ҳози бу ҳақида батафсил ўйлаб кўрмоқчи эмасман, бироқ келажагимни "Бавария"сиз ҳам тасаввур қила оламан", - дейди Алаба.

Маълумот ўрнида, Давид Алаба "Бавария" таркида 2009-йилдан буён тўп суриб келади, ортда қолган давр мобайнида у 200 дан зиёд ўйинда "қизиллар" таркибида майдонга тушган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию