Альба
Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби ўзининг асосий ҳимоячиси Хорди Альба билан амалдаги шартномани узайтиришга жудаям яқин турибди. Бу ҳақда италиялик журналист Жанлуки Ди Марцио хабар бермоқда.

Унга кўра 29 ёшли испаниялик футболчи “кўк-анор ранглилар” билан 2023 йилнинг ёзига қадар тузилган шартномага имзо чекади. Унинг маоши эса йилига 9 млн еврога етади.

Маълумот учун, Альба жорий мавсум “Барселона” сафида жами 23та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилда ўз ниҳоясига етади.