Альба: Испания термаси либосида ўртоқлик ўйинлари бўлмайди

 

Испания термаси ва “Барселона” клуби ҳимоячиси Жорди Альба жамоанинг ЖЧ–2018 турнирига тайёргарлиги ҳақида сўзлаб берди.

“Испания терма жамоаси либосида ўртоқлик ўйинлари бўлмайди. Барча учрашувлар муҳим, чунки ўйинларнинг ҳар бирида жамоавий ва индивидуал ҳаракатлар устида ишлаймиз. Мураббийлар штаби ажойиб иш олиб бормоқда. Жаҳон чемпионатида ҳаммани ҳайратда қолдиришга ҳаракат қиламиз”, – деди испаниялик футболчи.

Маълумот учун, ЖЧ–2018 турнири гуруҳ босқичида Испания терма жамоаси Португалия, Марокаш ва Эронга қарши кураш олиб боради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!