Альба: "Олтин тўп" бу - ёлғон, Месси - дунёнинг энг зўр футболчиси

“Барселона” клуби ҳимоячиси Жорди Альбанинг фикрича жамоадоши Лионель Месси “Олтин тўп”га муносиб лойиқ эди.

“Олтин тўп” бу – ёлғон. У оммавий ахборот воситалари ва кўплаб компаниялар қуршовида қолган. Лекин ҳамма Мессини энг зўр футболчи деб билади.

Пеле Леони фақат битта оёғида қобилиятга эга деб айтди. Балким Пеле бундай масалаларда у қадар яхши билимга эга эмасдир. Чунки Лео ҳамма нарсани билади”, - дейди испаниялик футболчи.

Маълумот учун, Месси жорий мавсум ҳозирча 11та гол ва 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!