Альба ўрнига Алаба

Каталониянинг "Барселона" клуби ўзининг тажрибали ҳимоячиси Жорди Альбага муносиб ўринбосар қидиришни бошлаб юборди.

Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” 29 ёшли футболчининг ёшидан келиб чиқиб айни дамда унинг катта маош эвазига шартномани узайтириши борасидаги талабини қондирмасликлари мумкин. Шу боис улар Альба жамоадан кетган тақдирда унинг ўрнига “Бавария”дан Давид Алабани олиб келишмоқчи. Ушбу трансфер катта эҳтимол билан келаси ёз амалга оширилиши мумкин.

Маълумот учун, Альбанинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2020 йилда ўз ниҳоясига етади.

Минбар

Барча блоглар