Альбина Ана Ивановичнинг ҳамюртини енгди
Теннис бўйича Тунисда ўтказилаётган халқаро турнирда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Альбина Хабибулина саралаш баҳсларидан муваффақиятли ўтди.
Асосий тўр йўлланмаси учун бўлган беллашувда ўзбекистонлик теннисчи сербиялик Миа Миятович билан рақобатлашди. Учрашувда рақибидан ҳар томонлама устунлигини намойиш қилган ҳамюртимиз 6:2, 6:1 ҳисобида зафар қучди.
Альбина Хабибулина асосий тўрнинг дастлабки босқичида чехиялик Моника Килнаровага қарши кортга чиқади.
Фикрлар