Альбина италиялик теннисчини мағлуб этди

Айни кунларда Голландиянинг Олденсалл шаҳрида мукофот жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этувчи аёллар ўртасидаги турнир бўлиб ўтмоқда.

Ушбу турнирда ҳамюртимиз Альбина Хабибулина ҳам иштирок этмоқда. Бугун теннисчимиз яккалик баҳсларида илк давра ўйинида иштирок этди.

Унга италиялик Алисе Морони рақиблик қилди. 2 соат 15 дақиқа давом этган баҳсда теннисчимиз 2:6, 6:2, 7:5 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди Альбинага иккинчи даврада германиялик Яна Мордергер рақиблик қилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)