Алекс Де Минаур бир йил аввалги натижасини такрорламоқда

Австралиялик Алекс Де Минаур "Sydney International" турнирининг иккинчи даврасида ҳам муваффақиятли иштирок этди.

Алекс чорак финал йўлланмаси учун ўтган ўйинда америкалик Рейлли Опелкани 6:4, 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энди навбатдаги босқичда Де Минаура ҳамюрти Жордан Томпсон билан рақобатлашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!