Алекс Перейра - тарихдаги икки вазнда чемпион бўлган 9 жангчи!

  • 12 ноябрь, 2023, 18:00
  • 0
  • MMA

Бугунги турнирда ғалаба қозонган Алекс Перейра шунчаки навбатдаги ярим оғир вазн жангчиси бўлиб тарихга кирмайди. Поатан чемпионлик миссиясини иккита вазнда ҳам уддалаган кам сонли жангчига айланди. Бутун UFC тарихида бу ишни қила олган жангчилар сони атиги 9 нафарни ташкил этади:
- Ренди Кутюр (ярим оғир ва оғир вазнда);
- БиДжей Пенн (енгил ва ярим ўрта вазнда);
- Конор МакГрегор* (ярим енгил ва енгил вазнда);
- Джордж Сен-Пьер (ярим ўрта ва ўрта вазнда)
- Аманда Нуньес* (аёллар биринчи енгил ва ярим енгил вазнларида)
- Дэниель Кормье* (ярим оғир ва оғир вазнда);
- Генри Сехудо* (энг енгил ва биринчи енгил вазнда);
- Джон Джонс (ярим оғир ва оғир вазнда);
- Алекс Перейра (ўрта ва ярим оғир вазнда).

* - бу жангчилар (МакГрегор, Нуньес, Кормье ва Сехудо) иккала камарни ҳам бир вақтда қўлга киритишни уддалашган.

12.11 9

Шунингдек Алекс Перейра иккита камарни қўлга киритиш учун UFC доирасида энг кам жанг ва энг кам муддат талаб қилинган жангчи сифатида ҳам тарихга муҳрланди:

1. Алекс Перейра - 7 жанг (736 кун);
2. БиДжей Пенн - 9 жанг (1003 кун);
3. Ренди Кутюр - 9 жанг (1268 кун);
4. Конор МакГрегор - 10 жанг (1317 кун);
5. Генри Сехудо - 11 жанг (1639 кун);
6. Аманда Нуньес - 11 жанг (1975 кун);
7. Дэниель Кормье - 12 жанг (1905 кун);
8. Джордж Сен-Пьер - 22 жанг (5027 кун);
9. Джон Джонс - 24 жанг (5349 кун).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!