Алекс Сандро
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби ўзининг бразилиялик ҳимоячиси Алекс Сандро билан шартномани узайтириш борасида келишувга эришди.

Football-italia нашрининг маълум қилишича, 26 ёшли футболчи янги шартномага кўра “Юве”да йилига 4 млн евро маош олади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Лондоннинг “Челси” клуби Сандро учун туринликларга 70 млн евро таклиф қилган эди. Бироқ, якунда “кекса синьора” футболчисини ўзида сақлаб қолишни маъқул кўрди.