Александр Гейнрих жароҳат олди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Қозоғистоннинг “Ордабаси” жамоаси ҳужумчиси Александр Гейнрих жароҳат олган. Бу ҳақда “Ордабаси” клуби бош мураббийи Алексей Петрушин қозоқ ОАВга берган интервьюсида айтиб ўтди.

Европа лигаси 1-саралаш босқичида Босния ва Герцоговинанинг “Широки Бриег” жамоасига қарши ўйин олдидан жамоада йўқотишлар бор ёки йўқлиги ҳақида сўралганида Петрушин Гейрихда жароҳат борлигини айтиб ўтди.

“Александр Гейрихни инобатга олмаганда, бошқа йўқотишлар йўқ. Гейнрих “Қайрат”га қарши ўйин олдидан машғулотларда жароҳат олган эди. Ундан бошқа ҳамма Босния ва Герцоговина мамлакатига келди”, – деб айтиб ўтди “Ордабаси” бош мураббийи.

Эслатиб ўтамиз, “Широки Бриег” – “Ордабаси” ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 23.30 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!