Александр Мочинов: Афсуски вазиятлардан фойдалана олмадик

Суперлиганинг 2-тур баҳслари доирасида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида “Нефтчи”ни қабул қилди ва ушбу баҳсда ҳисоб очилмади. Уйиндан сўнг жиззахликлар бош мураббийи Александр Мочинов ўйин борасида ўз фикларини билдириб ўтди.

- Аввало жиззахлик мухлисларни янги мавсум билан табриклайман. Оғир ўйиини ўтказдик. Бунга об-ҳаво сабаб бўлди.Ўйин давомида бир қатор қулай вазиятларга эга бўлиб туриб,гол ура олмаганимиздан афсусдаман. Йигитларга рахмат айтаман. Ўйинда четлатиш бўлса ҳам,об-ҳавонинг ноқулайлиги қарамай футболчилар характерини кўрсата олди. “Нефтчи” ҳам бир қанча хавфли вазиятлар ярата олди аммо футболда шунақа гол урмасанг ғолиб бўла олмайсан. Ўз хатоларимиз устида ишлаб кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз - дейди “Сўғдиёна” бош мураббийи Александр Мочинов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!