Александр Зверев сўнгги учрашувга тайёрланмоқда

Профессионал теннисчилар уюшмаси томонидан Мексиканинг Акапулько шаҳрида ўтаётган "Abierto Mexicano Telcel presentado por HSBC" мусобақасида ярим финал учрашувларига старт берилди.

Соврин жамғармаси 1,931,110 АҚШ доллари бўлган турнирнинг мазкур босқичдаги илк учрашувда Александр Зверев (Германия) ва Кэмерон Норри (Буюкбритания) куч синашди.

Александр ушбу учрашувда рақбини дастлабки сетда тай-брекда мағлуб қилган бўлса, иккинчи сетда 6:3 ҳисобида зафар қучди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!