Алексис Санчес: Мессининг йиғлаганини кўрганман

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Алексис Санчес 2012 йил “Барселона” ЕЧЛ ярим финалида икки ўйин натижасифа кўра, “Челси”га мағлуб бўлганидан сўнг Лионель Месси йиғлаганлигини айтиб ўтди.

“Агарда, сиз финалда мағлуб бўлсангиз, кўзингизга ёш келади. Бу футбол. “Барселона”да ўйнаганимда ечиниш хонасида 2012 йил ЕЧЛ ярим финалидан сўнг Месси йиғлаганини кўрган эдим.

Футболчилар ўзлари учун жуда талабчан бўлишади. Бироқ буни мухлислар кўришмайди. “У бошқача эди, ўзгариб кетибди” дейишади. Вақт ўтиши билан ҳар бир киши ўзгаради. Мен ҳам ўзгардим”, – деб айтиб ўтди чилилик футболчи “Sky Sports”га.

Минбар

Барча блоглар