Алексис Санчес “Саутгемптон”га қарши ўйинни давом эттира олмади

"Манчестер Юнайтед" клуби ҳужумчиси Алексис Санчес жароҳат олди.

Чилилик футболчи айни дамда давом этаётган “Саутгемптон”га қарши баҳсда жароҳат олди ва иккинчи бўлим 53-дақиқасида ўйинни давом эттира олмай майдонни тарк этди. Унинг ўрнига эса Диогу Далот ўйинга қўшилди.

Маълумот учун, Санчес жорий мавсум “қизил иблислар” сафида жами 23та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!