Алибобо Раҳматуллаев, Забиҳилло Ўринбоев ва хорижий легионер “Олмалиқ” машғулотларида иштирок этмоқда
Ads

15 декабрдан “Олмалиқ” футболчилари янги мураббийлар штаби бошчилигида навбатдаги мавсум тайёргарлигини бошлагани тўғрисида хабар бериб ўтгандик.

Айни патда олмалиқликлар таркибида бир қатор янги футболчилар кўрикда бўлиб туришибди. Жумладан, “Бунёдкор”дан Забиҳилло Ўринбоев, “Андижон”дан Дилшод Жўраев ва Алибобо Раҳматуллаев каби футболчиларни “Олмалиқ” йиғинида иштирок этмоқда.

Клуб расмий сайтида ёзилишича, дастлабки йиғин машғулотларининг иккинчи кунида яна икки футболчи жамоа сафини тўлдирди.

Марказий ҳимоячи Владислав Косминин Белоруссиянинг “Неман” жамоаси аъзоси ҳисобланади. Қадамбой Нурметов эса ўтган мавсумларда жамоамиз ёшлар таркибида фаолият юритган.

Кеча эса Қозоғистоннинг “Актобе” клубида фаолият олиб борган Бобир Давлатов ҳам ушбу клуб ихтиёрида эканлиги тўғрисида маълум қилгандик.  

Минбар

Барча блоглар