Алиссон: АПЛдаги қуруқ серия - бу ёлғиз менинг хизматларим эмас
Ads

Мавсумлар оралиғида “Ливерпул”га келиб қўшилган бразилиялик посбон Алиссон АПЛнинг илк 3та турида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолгани ҳақида гапириб ўтди.

“Мен ҳар бир ўйинда ўзимни максимал даражада кўрсатишга ҳаракат қиламан. Биз жуда кучли тайёргарлик кўрамиз. Бу натижалар тинимсиз машғулотларнинг самарасидир. Албатта жамоанинг сўнгги натижаларига ўз ҳиссамни қўшдим. Лекин, қуруқ сериялар бу фақатгина менинг хизматларим эмас”, - дейди Алиссон.